Жаҳон | 17:29 / 20.02.2018
10683
1 дақиқада ўқилади

2019 йилда G20 саммити қайси шаҳарда ўтказилиши маълум қилинди

Фото: ТАСС

2019 йилда G20 саммити Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақдаги маълумот Япония ҳукумати томонидан сешанба, 20 февраль куни тарқатилди.

Форумнинг ўзи айнан қайси санада ўтказилиши ҳозирча аниқланмади, бироқ, катта эҳтимол билан, «йигирматалик» етакчилари июнь охирида ёки июль бошида йиғилади.

Осака инфратузилма ҳамда бошқа давлатлардан келадиган юқори даражали меҳмонларни жойлаштириш имконига эга меҳмонхоналар сони таҳлил этилганидан сўнг танланди.

Мавзуга оид