Спорт | 22:26 / 20.02.2018
5306
1 дақиқада ўқилади

Alfa Romeo 30 йилдан кейин яна “Формула-1”га қайтди

“Формула-1” пойгаларининг Alfa Romeo Sauber жамоаси 2018 йилги мавсум учун ўз болидини тақдим қилди. Пойга машинаси оқ-қизил рангларда бўлиб, орқа қисмида жамоанинг титул ҳомийси – Alfa Romeo автомобилсозлик компаниясининг логотипи туширилган. “Альфа” чемпионатга 30 йиллик танаффусдан кейин қайтди. 

Жамоа 2017 йилги мавсумда 2016 йилги модификациядаги моторлардан фойдаланган. Эндиликда жамоа болиди Ferrari’нинг янги двигатели билан жиҳозланади.  Машинада пойгачининг бошини ҳимояловчи тизим Halo пайдо бўлди.

Фото: Alfa Romeo Sauber

Янги мавсумда жамоа учун Маркус Эрикссон ва “Формула-2” чемпиони Шарль Леклер иштирок этади.

Фото: Alfa Romeo Sauber

Ўтган йил Sauber жамоаси муҳандислар кубогида бор-йўғи  5 балл тўплаб, охирги – 10-ўринни эгаллаганди. 

“Формула-1”нинг янги мавсуми 22 март куни Австралияда бошланади.

Мавзуга оид