Спорт | 23:54 / 22.02.2018
5704
1 дақиқада ўқилади

"Барселона" Серхи Роберто билан шартномани узайтирди

Фото: Twitter/FCBarcelona

"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто жамоаси билан янги шартнома имзолади. 

"Мен ҳар доим бу ерда қолишни истаганман. Мен ёшлигимдан кўк анорранглилар мухлисиман. Мен 12 ёшимдан бери "Барселона"даман, менинг мақсадим – бу ерда иложи борича узоқроқ қолиш", – деди 26 ёшли футболчи. 

Испания ОАВ берган маълумотларга кўра, Роберто учун товон пули 500 млн евро қилиб белгиланган. 

Серхи Роберто "Барселона" таркибида 2010/11 йилги мавсумда дебют қилган ва ҳозирда асосий таркибда тўп сурмоқда. 

Мавзуга оид