Тошкент вилоятида фото ва видео қайд этиш техника воситалари ишга тушди
“Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган 806-871 км.лари оралиғида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари тўлақонли ишга туширилди. Бунинг натижасида бир суткада жами 1051 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ KUN.UZ’га маълум қилмоқда.
Ушбу кўрсатгични ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил этилганда, Тошкент шаҳри-391 та, Тошкент вилояти-243 та, Сирдарё вилояти-78 та, Самарқанд вилояти-92 та, Қашқадарё вилояти-88 та, Жиззах вилояти-60 та, Сурхандарё вилояти-32 та, Бухоро вилояти-22 та, Навоий вилояти-13 та, Хоразм вилояти-11 та, Фарғона вилояти-5 та ҳамда Андижон ва Наманган вилоятларида 4 тадан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этилган.
Ушбу қоидабузарликни содир этган транспорт воситаларининг мулкдорларига қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилиб, манзилларига юборилди.