Иқтисодиёт | 09:09 / 22.02.2018
7931
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон иқтисодиёти хакерлар сабабли 600 млрд долларлик зиён кўрди

Фото: Getty Images

2017 йилда кибержиноятчилар жаҳон иқтисодиётига 600 млрд долларлик зиён етказишди. 2014 йилда бу зиёнлар 445 млрд долларга баҳоланган. Бу ҳақда киберхавфсизлик билан шуғулланувчи McAfee компанияси ҳамда Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) ҳисоботида айтилган.

“Кибержиноятчилик иқтисодиётга 600 млрд долларга тушади. Бу миқдор глобал ялпи ички маҳсулотнинг 0,8 фоизини ташкил қилади”, дейилган тадқиқотда.   

Тадқиқотда айтилишича, банклар кибержиноятчиларнинг “энг катта ўлжаси” бўлиб қолмоқда. CSIS’нинг катта вице-президенти Жеймс Льюиснинг таъкидлашича, дунёда кибержиноятчилик марказлари сони ортмоқда. 

Ҳисоботда Шимолий Америка, Европа, Марказий, Шарқий ва Жанубий Осиё, Тинч океани минтақаси Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Африка ва Яқин Шарқ давлатларидаги кибержиноятчиликлар кўриб чиқилган.  

Мавзуга оид