Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарроҳлар дунёдаги энг катта бош мия шишини олиб ташлашди
Ҳиндистонда жарроҳлар эркакнинг бош миясидан оғирлиги 1,8 килограмм бўлган шишни олиб ташлашди. Бу ҳақда маҳаллий The Hindu нашри хабар бермоқда.
Шиш 31 ёшли Сантал Палда уч йил аввал пайдо бўлди ҳамда жуда тез ўса бошлаган. Бундан олдин эркак учта шифохонага мурожаат қилди, бироқ ҳеч қайси шифокор амалиётни ўтказишга рози бўлмади. У шиш туфайли кўриш қобилиятини йўқотди, бироқ шифокорларнинг умид қилишича, энди у албатта қайтади. Шиш ташқи аралашувсиз тўлақонли фалаж ва мия зарарланишига олиб келиши мумкин эди.
«Соғлом ҳолатга келиши – бу вақт масаласи, бироқ беморнинг ўзига ҳеч нарса хавф солмаяпти, - дея хабар берди нейрожарроҳ Тримурти Надкарни. – Бундай тиббий ҳодисалар жуда муҳимдир».
Шифокорларнинг таъкидлашича, бу шиш, катта эҳтимол билан, дунёдаги энг каттаси бўлган. Олти соатлик амалиёт Мумбайдаги шифохонада 14 февраль куни бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025