Спорт | 19:35 / 23.02.2018
10578
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Фото: Getty Images

УЕФА сайтида Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналининг жорий ҳафтада ўтказилган баҳсларининг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунланди.

Унинг натижаларига кўра, «Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа 48%  овоз тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Дарвозабон «Севилья»га (0:0) қарши ўйинда 8та сэйвни амалга оширганди.

Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланди - «Челси» яримҳимоячиси  Виллиан (28%), «Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер (17%) ва «Шахтёр» яримҳимоячиси Фред (7%).

Мавзуга оид