Қирғизистон бош вазири ҳукуматнинг 7 аъзосига жиддий ҳайфсан эълон қилди
Қирғизистон ҳукуматининг 7 аъзоси бош вазирнинг давлат инвестиция дастурлари доирасидаги топшириқларини бажармаганликлари учун жиддий ҳайфсан олишди. Бош вазир Сапар Исаков вазият яхши томонга ўзгармаса, уларни бўшатиб юборишидан огоҳлантирган.
Ҳукумат йиғилишида бош вазир ўринбосари Санжар Муканбетов давлат инвестиция дастурлари охирги бир неча йил давомида бажарилмаётганини маълум қилган. Бош вазир февраль бошида бу масала бўйича йиғилиш ўтказган ва 2 ҳафта ичида дастурларга 2018 йил учун тўғрилашлар киритиш ва хулосалар чиқариш топшириғини берган.
Бироқ бош вазирнинг топшириғини фақат фавқулодда вазиятлар вазирлиги бажарган.
Сапар Исаковни унинг топшириқларига бундай муносабат аччиқлантирган ва ҳукумат аъзоларига ҳайфсан берган.
Исаков Қирғизистон молия, иқтисодиёт, таълим ва фан, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлари, Саноат, энергетика ва табиий захиралардан фойдаланиш давлат қўмитаси директори, Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги давлат агентлиги директорига ҳайфсан эълон қилган.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024