Ўзбекистон | 01:10 / 24.02.2018
17450
2 дақиқада ўқилади

Лавров Ўзбекистон халқаро майдонда Россияни қўллаб келаётганини эътироф этди

© РИА Новости / Сергей Пятаков

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров томонидан икки вазирликлар ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги Ҳамкорлик дастури имзоланди.

«Биз имзолаган ҳужжат вазирликларнинг ўзаро ҳамкорлигига тизимли ва режали ёндашувни рағбатлантиради», деган Россия ТИВ раҳбари.

Россиялик вазирнинг фикр билдиришича, ўтказилган музокаралар Россия биан кўп томонлама ҳамкорлик максимал даражада ўсишига хизмат қилади.

Россиялик вазир музокаралар икки мамлакат президентлари эришган ўзаро ишонч руҳида ўтганини таъкидлади. «Биз Ўзбекистон президентининг ўтган йил апрелида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи вақтида эришилган келишувларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқдик», дея қўшимча қилган у.

«Биз ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 35 фоизга ўсиб, 4 миллиард долларга яқинлашганини таъкидладик. Бизнинг мулоқотимиз БМТ, МДҲ ва ШҲТ майдонларида фаоллашди, бу тузилмаларда муҳим масалалар борасида умумий фикрлар ва қарашларга эга бўлдик», дея давом этган Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири «ўзбекистонлик дўстлар анъанавий равишда БМТда россияликларни қўллаб-қувватлаши»ни эътироф этган.

«Ўз навбатида биз ҳам ҳамиша Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятда таклиф қиладиган ғояларни қўллаб-қувватлаймиз», дея қайд этган россиялик вазирнинг сўзларини келтирган ТАСС.

Мавзуга оид