Жаҳон | 10:00 / 25.02.2018
8495
1 дақиқада ўқилади

Сурияда 1 ойлик гуманитар танаффус эълон қилинади

БМХ Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳудудида 30 кунлик гуманитар танаффус жорий этиш тўғрисида резолюция қабул қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар тарқатди.

Резолюция матнига кўра, душман томонлар 30 кун мобайнида қуролли тўқнашувларни тўхтатиши ва ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг эвакуация қилинишига шароит яратиб бериши зарур бўлади.

Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш режими террористик гуруҳларга қарши ҳаракатларга тааллуқли бўлмайди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид