Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубалик боксчи: «Эртага мухлислар кам бўлиши жангларга таъсир ўтказмайди»
Кубанинг «Cuba Domadores» клуби сафида -75 кг вазнда рингга чиқадиган Олимпиада чемпиони Арлен Лопез бир йил муқаддам Самарқандда Исроил Мадримовга ютқазиб қўйгани ҳақида эслади.
«Исроил Мадримовга қарши жангдаги мағлубиятга ўзим айбдорман. Ўшанда ўзимни яхши тайёрлай олмагандим. Ҳар тарафлама бу жангга тайёр эмаслигим сезилиб қолганди. Бу сафар эса бу жангга жуда жиддий ҳозирлик кўрдим. Эртага бўладиган жанг бутунлай бошқача кечади.
Эртанги жангларда кўп мухлис бўлмаслигини эшитдим. Лекин бу унчалик катта аҳамиятга эга бўлади, деб ўйламайман. Чунки биз профессионал спортчилармиз. Мезбон ёки меҳмон сифатида жанг қилишимиз катта аҳамиятга эга бўлиши керак эмас. Боксчи кўп мухлис ичида ҳам, кам мухлислар орасида ҳам ўзининг боксини кўрсата олиши керак. Мадримовга қарши учрашувда албатта жуда кўп мухлислар бўлганди. Лекин ўшанда фақатгина мухлислар босими остида ютқазгандим, дея олмайман», дея гапириб ўтди Рио-2016 олимпиадаси чемпиони KUN.UZ мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025