Шавкат Мирзиёев Ражаб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Шавкат Мирзиёев Президент Эрдўғанни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги қардошлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган катта эътибори ва саъй-ҳаракатларини ҳамда қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан 2017 йил октябрь ойида Туркия Республикасига амалга оширилган олий даражадаги ташриф доирасидаги самарали учрашув ва музокаралар кўп қиррали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳамда аниқ амалий мазмун бахш этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
Ражаб Тоййиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистон Президенти тимсолида Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий биродар ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.
Мазкур тарихий ташриф якунлари бўйича эришилган аниқ келишув ва имзоланган битимларнинг бажарилиши, жумладан, савдо, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризм
ва бошқа муҳим соҳалардаги йирик қўшма лойиҳаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш борасида келишиб олинди.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистон Республикасига бўлғуси олий даражадаги ташрифига тайёргарлик кўриш ҳамда муқаддам эришилган келишувларнинг бажарилиши масалалари юзасидан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштириш муҳимлиги эътироф этилди.
Суҳбат чоғида икки мамлакат раҳбарлари ўзбек-турк ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилишди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.
Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик алоқалари ҳамда анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқладилар.
Ражаб Тоййиб Эрдўған бугун, 26 февралда 64 ёшини қаршилади.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024