Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда ноодатий табиий ҳодиса кузатилди (видео)
Бразилиянинг Санта-Катарина штатида қуёш атрофида пайдо бўлган гало деб номланувчи оптик ҳодиса кузатилди. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.
Бразилияликлар ноодатий ҳодисани 26 февралда кузатишган. Гало штат пойтахти Флорианополис ва яқин атрофдаги бошқа шаҳарлардан кўринган.
Воқеа гувоҳлари ушбу ҳодисанинг суратлари ва видеосини интернетга юклашди.
Гало кучли ёруғлик манбалари, асосан қуёш ва ой атрофида юзага келади. Ушбу ҳодиса асосан тропосферанинг юқори қатламларидаги патсимон булутлардаги муз кристаллари сабабли юз беради. Кристаллар томондан аксланувчи ва синувчи ёруғлик галога камалак каби кўриниш беради.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025