АҚШ: Бу Ўзбекистоннинг халқаро саҳнага қайтиши
АҚШ Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда “тарихий аҳамият”га эга, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Хезер Науэрт Тошкентда Афғонистон бўйича ўтадиган анжуман муносабати билан айтиб ўтди.
Тошкентда 26-27 март кунлари Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро анжуман ўтказиш режалаштирилган.
“Биз Ўзбекистон Афғонистондаги барқарорликда тарихий роль ўйнайди, деб ҳисоблаймиз ва бу анжуманни Ўзбекистоннинг халқаро саҳнага қайтиши деб ҳисоблаш мумкин”, деб айтган Науэрт брифингда.
У Афғонистон ҳукумати каби АҚШ вакиллари ҳам анжуманда иштирок этишларини эслатиб ўтган.
“Бу афғонларнинг бошчилигидаги ва жавобгарлиги остидаги ташаббусдир, учрашувдан мақсад Афғонистон ҳукуматининг тинчликка эришишдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида бир қатор халқаро шерикларни бирга учраштиришга уринишдир”, деб айтган Науэрт.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
19:32 / 07.11.2024