Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эртага колумбияликларга қарши жанглар. Бектемир Мелиқўзиев таркибда
27 февраль куни WSB сериясига кирувчи мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси Кубанинг «Cuba Domadores» жамоаси устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. 1 март куни ўзбекистонлик боксчиларни Тошкентда яна битта жанг кутиб турибди. Эртага жамоа Колумбиянинг «Colombia Heroicos» вакилларига қарши рингга чиқади.
Жанглар Ўзбекистон таэквондо федерациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Бокс кечаси соат 19:00да бошланиши кўзда тутилган. Айни вақтда арена жангларни ўтказишга шай ҳолатда турибди.
Ушбу баҳсда қуйидаги жуфтликлар ғолиблик учун рингда кураш олиб боришади:
-52 кг: Худойназар Файзов — Кейбер Авила
-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Дуван Зулета
-69 кг: Махмуд Ғоипов — Александер Рангел
- 81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Диего Мотоа
+ 91 кг: Баҳодир Жалолов — Кристиан Салседо
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025