Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаррух Зокиров Қирғизистон президенти номидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
«Ялла» вокал-инструментал ансамбли раҳбари Фаррух Зокировга 27 февраль куни Қирғизистон президенти номидан «Дўстлик» ордени топширилди, деб хабар беради Кабар.
Фаррух Зокировга мукофотни топшириш Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда бўлиб ўтди. Қирғизистон президенти номидан орденни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов топширди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг ноябрида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев «Ялла» гуруҳи раҳбари, хонанда, бастакор Фаррух Зокировни «Дўстлик» ордени билан тақдирлаш тўғрисида фармонга имзо чекканди.
Фаррух Зокиров Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, узоқ йиллик ва самарали ижодий фаолияти учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025