Қирғизистон президентининг илк 100 куни: Жээнбеков нималарга уринди?
Қирғизистон Республикаси президенти Сооранбой Жээнбеков вазифасига киришганига 100 кун тўлди. Ўтган вақт мобайнида мамлакат ҳаётида катта ўзгаришлар юз бермаган бўлсада, миллий манфаатлар юзасидан бир нечта амалий қадамлар ташланди.
Биринчи мурожаат
Инаугурация маросимида амалдаги президент биринчи қарори билан собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбоевни «Ак-Шумкар» нишони ҳамда Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвони билан тақдирлашини эълон қилди.
Биринчи қарор
«Оқ уй» томон йўл олган президент эндиликда иш жойига ҳаммадан эртароқ боришга қарор қилди. Гап шундаки, пойтахтнинг шох кўчасидаги тирбандликка хизмат қилган, президент кортежининг ўтиши тартибга солинди.
Биринчи ташриф
Давлат раҳбари сифатида Жээнбековнинг илк расмий халқаро ташрифи Россияга уюштирилди. Учрашув давомида Россия президенти В.Путинга «Манас» орденини ҳам тақдим этишга улгурди. Шундан сўнг, Минск шаҳрига йўл олган қирғиз халқ етакчиси Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари билан учрашди.
Биринчи расмий ташриф
Сооранбой Жээнбеков амалий ташрифлардан сўнг, илк расмий ташрифни Ўзбекистондан бошлади. Шавкат Мирзиёев билан икки давлат ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий, ҳудудий-чегаравий, маданий алоқалар муҳокама этилди. Кейинчалик, у Остонага йўл олди.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024