Light | 22:58 / 05.03.2018
24564
5 дақиқада ўқилади

Нима учун ишга доир суҳбатга яхши кийиниб бориш керак?

Ташқи кўриниш кўп ҳолатларда ҳаётингизни ҳал қилиши ҳам мумкин. Ҳар доим ўзингизга қараб юринг ва деталларга эътиборли бўлинг. The art of manliness шу мавзудаги мақоласини тақдим этди.

1. Бу саралашнинг биринчи босқичидан ўтишга ёрдам беради

Фото: kun.uz

Албатта, турли соҳаларда ходимлар турлича танланади. Йирик компанияларда номзодлар билан HR-менежер суҳбатлашади. У имкон қадар кўпроқ номуносиб номзодларни саралаши керак ва бунинг учун суҳбатдошида камчиликларни қидиради. Кўзга биринчи кўринадиган нарса - нопрофессионал ташқи кўриниш. Агар менежер 100 нафар иш изловчи орасидан лойиқларини саралаб олиши керак бўлса, у ҳолда кутилганидек тоза бўлмаган пойабзалингиз туфайли ҳам рад жавобини олишингиз мумкин.

Бошқа вазиятларда эса менежер сизни тинглаши ва профессионал кўникмаларингизни баҳолаши муҳимроқ. Масалан, кичик компанияларда суҳбат кўп эмас, бир неча номзод ўртасида ўтказилади ёки барча номаъқул номзодлар дастлабки босқичда саралаб олинади.

Суҳбатдошингизнинг муносабатини олдиндан билиб бўлмайди. Шундай экан, арзимаган нарсани деб имкониятни қўлдан бой бермаслик учун яхши кийинишга ҳаракат қилинг.

2. Бу биринчи таассуротга таъсир кўрсатади

Фото: Dail maily

Стандарт суҳбат ўртача ярим соат вақтни олади. Бироқ бошқа бир инсонда яхши таассурот қолдириш учун атиги уч сониянгиз бор.

Бизнинг миямиз шундай тузилганки, маълумотларнинг катта қисмини визуал қабул қиламиз. Хулоса қилишда ҳам визуал омилларга асосланамиз. Яхши костюм, тартибли соч турмаги ва ялтираб турган пойабзал қаршимизда масъулиятли ва муҳим инсон тургандек таассурот уйғотади. Акс ҳолда, у дангаса, масъулиятсиздек тасаввур уйғотади.

Ташқи кўриниш сиз ҳақингизда кейинчалик тасдиқлаш ёки инкор қилишга тўғри келадиган фикрни шакллантиради. Агар сиз профессионал кўринишга эга бўлсангиз, суҳбатдошингиз "Афтидан, у ҳамма нарсани назорат қилади, кўрайлик-чи, аслида ҳам шундаймикан", деб ўйлайди. Агар бироз пала-партиш кийинган бўлсангиз, у "У қадар ишончли таассурот уйғотмайди, лекин имкон бериб кўрсак бўлар", деб ўйлайди. Шундай экан, агар биттада ижобий таассурот қолдирсангиз, анча куч-ғайратингизни сақлаб қолган бўласиз. Кимнидир тўлиқ ўзгартиргандан кўра биринчи суҳбатда қолдирилган таассуротни мустаҳкамлаган осонроқ.

3. Бу деталларга муносабатингизни кўрсатади

Фото: bdtodays.com

Кўпинча суҳбатда профессионал кўникмаларни намойиш қилиш имкони бўлмайди. Шундай бўлса-да, сиз асосий вазифаларни аниқ бажараётганингизни кўрсатишингиз мумкин. Сизнинг ташқи кўринишингиз бунга яққол далил бўла олади.

Пойабзални тозалаш кўникмаси сизга керак бўлиши даргумон. Бироқ суҳбат олдидан уни тозалаганингиз сизнинг соғлом фикрлашингиз, қонун-қоидаларни тушунишингиз ва деталларга эътиборли эканингиздан далолат беради.

Ташқи кўринишингиз шундоқ ҳам ёмон эмас деб ҳисоблаб, ўзингизни яхши кўрсатишга интилмайсиз. Бу эса сизнинг номзодингизни бошқаларга нисбатан жозибасиз қилиб кўрсатиши мумкин.

4. Бу ўзингизга бўлган ишончни мустаҳкамлайди

Фото: Mom.me

Оқ халатдаги шифокорни оддий кийимдаги ҳамкасбига нисбатан ишончли деб ҳисоблаймиз. Боз устига, олимлар кийимлар бизнинг ўзимизни қандай қабул қилишимизга таъсир кўрсатишини исботалашган. Тажриба давомида икки гуруҳ иштирокчиларига бир хил халатлар беришган, фақат бир гуруҳ иштирокчиларигагина бу шифокор халати экани айтилган, иккинчи гуруҳдагиларга бу рассомлар ёпинчиғи дея тушунтирилган. Учинчи гуруҳ аъзолари эса вазифаларни ўзларининг оддий кийимларида бажаришган. Натижада "шифокор халатидаги" иштирокчилар синовлардан қолганларга нисбатан муваффақиятлироқ ўтишган.

Кийимларнинг онгимизга таъсири ҳақида анчадан бери маълум. Баъзи кийим ишлаб чиқарувчилар бундан моҳирона фойдаланишади: улар қиммат ва сифатли кийимда ўзларини янада ўзига ишонган ва жозибали ҳис қилишини таъкидлашади.

Ишбилармон услубидаги кийим ўзингизга бўлган ишончингизни оширади. Омадли етакчидек кийинсангиз, ўзингизни шунга мувофиқ тута бошлайсиз ва қатъиятли ҳис қиласиз. Янги иш бўйича суҳбатга кетаётган бўлсангиз, шундай кийинишга ҳаракат қилинг.

Мавзуга оид