Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридада қуролланган кўнгиллиларга мактабларни қўриқлашга рухсат берилди
Флорида штати сенати оммавий қотилликларнинг олдини олишга қаратилган, мактабларда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳужжатни тасдиқлади.
Ҳужжатда шерифга мактабларни қўриқлаш билан шуғулланувчи кўнгилларни ёллашга рухсат берувчи банд бор. Кўнгилли қўриқчилар хавфсизлик ва ўқотар қурол соҳасида малакаларини ошириш бўйича 132 соатлик курсдан ўтишлари, руҳшунос рухсатини олишлари ва иш давомида гиёҳванд моддаларга таҳлил топшириб туришлари керак бўлади.
Дональд Трампнинг аввалроқ ўқитувчиларга дарсларга қурол билан келишга рухсат бериш ҳақида билдирган таклифига қарамай, мактаб ўқитувчилари кўнгиллилар бўла олмайдилар.
АҚШда қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи конституцияга 2-тузатма билан кафолатланган.
Флоридадаги мактаблардан бирида 14 февралда 19 ёшли Николас Круз томонидан оммавий қотиллик содир этилди. У уюштирган отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, камида 14 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
23:41 / 17.04.2025
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
16:16 / 04.12.2024
Россия армиясига кўнгиллилар оқими сезиларли қисқарди — тўлов икки баробар ортган бўлса ҳам
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
12:05 / 11.10.2024