Жаҳон | 15:24 / 06.03.2018
5599
1 дақиқада ўқилади

Шарқий Ғутада яна кимёвий ҳужум, 30 киши жабрлангани айтиляпти

Фото: Reuters

Шарқий Ғутада рўй берган навбатдаги кимёвий ҳужум оқибатида камида 30 киши жабрланди, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бу ҳақда Anadolu Дамашқ атрофидаги аҳоли пункти фуқаролик мудофааси бошқармасига асосан хабар берди.

Таъкидланишича, ҳодиса Хамурия шаҳри атрофида 5 март куни юз берди. Заҳарли газдан нафақат аёллар ва болалар, балки икки нафар қутқарувчи ҳам жабрланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТда Шарқий Ғутада Сурия ҳукумат кучлари ҳарбий амалиётни бошлагандан кейин неча киши ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳисоблаб чиқилганди. БМТ маълумотларига кўра, 18 февралда бошланган жанговар ҳаракатлар натижасида 2 ҳафта ичида 600 га яқин киши ҳалок бўлган, 2 минг киши яраланган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид