Жаҳон | 09:28 / 09.03.2018
5941
1 дақиқада ўқилади

Хитойда пандалар учун 1,5 млрд долларлик улкан қўриқхона барпо этилмоқчи

Фото: AFP

Хитой банки Сичуань вилоятининг жанубий қисмида пандалар учун улкан қўриқхона яратилишига 10 млрд юан (1,5 млрд доллар) ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда Хитойнинг ўрмон хўжалиги вазирлигида маълум қилинди.

Хитой банкининг Сичуандаги бўлими 2023 йилгача Улкан панда миллий боғи қурилиши бўйича келишув имзолади. 

Маълум қилинишича, боғ 2 млн гектар майдонни қамраб олади ва АҚШдаги Йеллоустон миллий боғидан 2 марта каттароқ бўлади.

Боғнинг режалаштирилишида иштирок этган сичуанлик амалдор Чжан Вэйчхаонинг айтишича, ушбу келишув лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудда яшовчи кам таъминланган 170 минг кишининг турмуш тарзини яхшилашга ёрдам беради.

Улкан пандалар Хитойнинг норасмий миллий рамзи ҳисобланади ва асосан Сичуань тоғларида, қўшни Ганьсу ва Шэньси вилоятларида яшайди. Ҳисоб-китобларга кўра, ёввойи табиатда 1864 та, тутқунликда эса 300 панда яшайди.

Мавзуга оид