Levi’s жинсиларни "эскиртириш"нинг янги усулини кашф қилди
Американинг Levi’s кийимлар бренди Future-Led Execution жинсилар дизайни ва уларни "эскиртириш" технологиясини намойиш қилди, бунда кимёвий моддалар ўрнига лазердан фойдаланилади. The Verge шу ҳақида хабар берди. Компания ходимларининг айтишича, бу уларга кимёвий моддаларни қўлламаслик имконини беради, шу билан бирга, ишлаб чиқаришнинг якуний босқичидаги ишлар сонини тўрттадан учтага камайтиради.
Levi’s'да янгилик эскирган эффектли жинси моделларини ишлаб чиқариш — нисбатан мураккаблиги ва кўп вақт олиши билан изоҳланмоқда. Сўнгги ўттиз йилда бунга материалга махсус кимёвий аралашма билан таъсир ўтказиш орқали эришилаётган эди. Бироқ энди мазкур технология секин-аста эскирган деб тан олинади. Бренд ишлаб чиқариш қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
"Янги жараёнда биринчи қадам — жинсини суратга олиш ва уларни лазер ҳисоблай оладиган даражада иллюстрация қилиш. Авваллари 8,10, 12 дақиқада амалга ошган ишни энди тахминан 90 сонияда бажариш мумкин, - дейди компанияда инновациялар учун масъул Барт Сайт. - Лазерлар инфрақизил нурлар ёрдамида мато юзасини енгил тирнайди ва керакли шаклни ҳосил қилади".
Техник томондан эса Levi’s жинси кийдириладиган махсус машинадан фойдаланади. Шундан сўнг лазер ва инфрақизил нурлар ёрдамида матода йиртиқлар ва доғлардан иборат шакл ҳосил қилинади. Янги технология шунингдек атроф-муҳитга зарарли моддалар билан зиён етказиш хавфини камайтириш имконини беради.
Компания вакилининг сўзларига кўра, улар ўз олдиларига ишлаб чиқаришда қўлланилаётган кимёвий моддалар миқдорини кескин камайтиришни мақсад қилиб қўйишмоқда. Бренд режаларига мувофиқ, 2020 йилга бориб барча жинси кийимлар лазер ёрдамида ишлаб чиқарилади. Бу шунингдек ишлаб чиқариш жараёнларни ҳам икки бараварга тезлаштиради.
Мавзуга оид
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
11:20 / 10.05.2024
Uzbekistan Airports самолётларга лазер нурини йўналтириш ҳолати кўпайгани туфайли мурожаат билан чиқди
10:32 / 20.01.2024
Британия лазернинг биринчи жанговар синовларини ўтказди
09:04 / 18.10.2023