Жамият | 02:41 / 09.03.2018
37478
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда келин қайнотасини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Термиз шаҳрида 28 февраль куни соат 14.00ларда Гулистон маҳалласи Миришкор кўчасида яшовчи, уй бекаси, 1987 йилда туғилган У.Х. уйида ўзаро жанжал оқибатида қайнотаси, 1961 йилда туғилган А.К.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада А.К. касалхонага ётқизилган. У.Х. ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид