Жамият | 14:09 / 12.03.2018
16882
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳаммасини телефон орқали бошқарасиз - банкка бориш шарт эмас!

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

2018 йилнинг Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши инновация бугунги куннинг талаби эканлигини англатди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 16 декабрдаги қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида жорий йилнинг 26 январида рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши тижорат банклари фаолиятида янги инновацион ғоялар ва замонавий хизматларни жорий этишга яна бир туртки бўлди. Хусусан, масофадан омонатларга маблағлар жалб қилиш, омонатлар билан боғлиқ амалиётларни бажариш имкониятини берувчи дастурлар ҳамда омонат турларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш имкониятлари янада кенгайди. 

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” янги инновацион хизматни таклиф этади. Банк томонидан жисмоний шахсларнинг вақтини ва ортиқча самарасиз харажатларини тежаш ҳамда ўз омонатчилари билан масофавий муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Android” тизими платформасида ишлайдиган мобил алоқа воситалари орқали такомиллашган “Depozit banking” мобил дастури ишлаб чиқилди. Мазкур дастур асосида омонатчи банкда мавжуд барча омонат маблағларини масофадан бошқариш имкониятига эга бўлди.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Банк мижози мазкур дастурга уланиши билан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” оммавий офертаси (банк томонидан электрон тарзда оммага этилган таклиф)ни онлайн тарзида акцептлаши орқали илова ёрдамида қуйидаги амалларни бажариш имконияти пайдо бўлади:

  • Муддати келган омонатини амалдаги бошқа омонат турларига масофадан тўлиқ ёки қисман қайта расмийлаштириш;
  • Масофадан муддатли, жамғармали, талаб қилиб олгунча омонат ҳисобрақамлар очиш;
  • Мавжуд омонат ҳисобрақамлари қолдиқларини назорат қилиб бориш ва айланмалари бўйича электрон кўчирмалар олиш;
  • Омонат ҳисобрақамини ёпиш ва маблағ қолдиғини тегишли ҳисобрақамларига ўтказиш;
  • Муддатли ва жамғармали омонатда сақланаётган маблағларини мазкур омонатлар шартлари асосида муддатидан олдин фойдаланиш;
  • Муддати келган омонатлар бўйича банк филиалидан автоматик тарзда SMS- хабарнома қабул қилиб бориш.
  • Банк пластик карточкасидан омонатларга маблағ қўйиш.

Яна бир қулайлиги шундаки, “Depozit banking” мобил дастури орқали мижозлар мавжуд барча омонатлари ва унга ҳисобланган фоиз даромадлари ҳисобидан нақд пулсиз тўловлар амалга ошириши мумкин. Хусусан:

  • Товарлар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловлар амалга ошириш;
  •  Банк картасига ўтказиш;
  • Кредит тўловларига ўтказиш имконияти мавжуд.
Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Қўйингки, ҳаммасини телефон орқали бошқарасиз - банкка бориш шарт эмас!

Банк томонидан келгусида мазкур инновация дастурини янада такомиллаштириш, шу орқали мижозларга қўшимча қулайлик устида изланишлар олиб борилмоқда.

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун: (+99871) 150-93-39, 150-72-58, www.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид