Жаҳон | 21:10 / 13.03.2018
22390
2 дақиқада ўқилади

Коинотнинг 14 миллиард йиллик "ҳаёти" 10 дақиқалик роликда

Фото: youtube.com\melodysheep

Америкалик Жон Болсуэлл 14 миллиард йил давомида Коинотнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳақида сўзловчи 10 дақиқалик видео ишлади. Таймлапс мусиқачи ва видеосеварнинг YouTube-каналида тақдим этди.

"Вақтнинг космик кўламида инсоният тарихи кўз очиб юмгудек қисқа даврни ўз ичига олади. 13,8 миллиард йилни 10 дақиқалик шкалага сиғдирган бу видео бизнинг нақадар ёшлигимиз ва Коинотнинг қанчалик улканлигини кўрсатади. Катта портлашдан бошлаб то homo sapiens'нинг пайдо бўлгунича, бу замонавий илмий тушунчаларга қатъий риоя қилган ҳолда сониясига 22 миллион йил тезликда ривожланишни кузатишга уринишдир", - дейди Босуэлл.

Видеода олимлар Брайан Кокс, Карл Саган ва Дэвид Аттенбороларнинг фикрлари жаранглайди. 

Босуэлл видеони яратишда NASA, Voyage of Time, Cosmic Voyage, Wonders of the Universe ва бошқа очиқ манбалар маълумотларидан фойдаланган. 

"13,8 миллиард йил қанча вақтдан иборат эканини тушуниш қийин. Бу видеони қанча кўп кўрсангиз, Коинотнинг нақадар "кексалиги"га шунчалик ғарқ бўласиз. Умид қиламанки, бу видеони кўриб, бизгача қанчалик мислсиз вақт ўтгани ва унда бизнинг нақадар қисқа вақт яшаб ўтишимиз ҳақида ўйлаб кўрасиз", - дея таъкидлади таймплас муаллифи.

 

Мавзуга оид