Жамият | 10:53 / 14.03.2018
72474
7 дақиқада ўқилади
Реклама

«Азим Зомин Шифо» МЧЖ соғломлаштириш ва дам олиш маскани

Дам олиш масканимиз Жиззах вилоятининг Зомин туманида, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий этакларидаги қўриқхонада жойлашган.

Фото: Азим Зомин Шифо

Дам олиш масканимиз 2017 йил июль ойида очилган бўлиб, кардиология, урология, неврология, гинекология ва стоматология касалликларига ихтисослаштирилган. Барча қулайликларга эга бўлган икки ўринли шинам ётоқхоналардан, ҳамда оилавий коттеджлардан ташкил топган 110 ўринга мўлжалланган. Масканимизда замонавий диагностик асбоб ускуналари УТТ аппарати (Корея давлатидан келтирилган), 67 хилдан ортиқ лаборатория текширувларини ўз вақтида тезкор усулда текшириб бериш имкониятига эга. Бундан ташқари, физиотерапия даволаш усулларидан УВЧ, магнит, лазер, УЗТ, дарсонваль, лимфодренаж, цзинда аппарати, ингаляция, вакуум терапия, амплипульс аппаратлари ёрдамида муолажалар ўтказилади. Бальнеология бўлимида – йод-бромли, марваридли, нина баргли дарахтлар дамламасидан ҳамда Россиядан келтирилган, 100 йиллардан бери ишлатиб келинаётган рус академиги А.С.Залманов томонидан яратилган, оқ ҳамда сариқ скипидар эмульсияларидан ванналар тайёрлаб даволанилади. Бу ванналар инсон организмини ёшартиради, томирлардаги тиқинларни очади, тизза бўғим оғриқларида ва қон босимини мўътадиллаштириш хусусиятига эгадир. Парафин (шам) билан даволаш, кедр бочкаси, инфрақизил нурли сауна, балчиқ билан даволаш, ёзги бассейн сизнинг хизматингизда.

Фото: Азим Зомин Шифо

Фитобаримизда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади. Кислородли кўпиклар дам олувчиларга кун мобайнида тетиклик бағишлайди.

Урология соҳасида олиб борилаётган даволаш ишларимиз қисқа вақт давомида ўз самарасини бермоқда. Урологик касалликлардан буйрак ва сийдик найи, қовуқ шамоллаши, сурункали простатит, простата бези хавфсиз гиперплазиясини даволовчи махсус физиотерапевтик аппаратлар мавжуд.

Фото: Азим Зомин Шифо

“Мавит” – магниторезонансли простата безини массаж қилиш, қон айланишини яхшиловчи ва енгили иситиш орқали даволашдир. Бунда 7-9 сеанс ўтказилади.

“Матрикс Уролог” – вакуум ҳосил қилиб эркак жинсий аъзосини эрекциясини тиклаш ва лазеротерапияси (инфрақизил ва қизил лазер) ўтказиш (8-10 сеанс). Шунингдек, простата безини гиперплазиясини хавфли ёки хавфсиз эканлигини аниқлаш учун ПСА-простата бези специфик антигенини аниқлаш таҳлили мавжуд. Даволаш масканида қўшимча уролог шифокори томонидан эркаклардаги бепуштлик ҳолатларини текшириш ва даволаш ишлари олиб борилади. Эркаклардаги тестостерон гормонини текшириш, уруғ таҳлили (спермограмма) простата бези суюқлигини текшириш шулар жумласидандир.

Фото: Азим Зомин Шифо

Юқоридаги текширув ва муолажаларни ўтказиш учун алоҳида хоналар ва шароитлар мавжуд.

Масканимизда! Урология соҳасидаги энг илғор даволаш усулларидан буйрак тош касалликларини оғриқсиз, наркозсиз, операциясиз даволовчи литотрипсия усули, яъни, буйракдаги, сийдик найидаги ва қовуқдаги тошларни электромагнитли ультратовуш ёрдамида майдалаб туширувчи URO-EMX аппарати ишга туширилди. (Корея давлатидан келтирилган)

Фото: Азим Зомин Шифо

Литотрипсия марказимизда буйрак тош касалликлари бўйича барча текширувлар амалга оширилиб, кейин даволаш усули қўлланилади. Унда буйрак тошлари 1,0 мм, 1,8 мм, яъни, 1 см дан 1,8 см гача бўлган тошлар майдаланади.
Узоқдан келадиган беморлар 2 кун мобайнида ётоқ ва овқат билан таъминланади, барча лаборатор текширувлар ўтказилади.

Фото: Азим Зомин Шифо

Сиҳатгоҳимиздаги гинекология хизмати.

Олий тоифали шифокор-гинеколог хизмат кўрсатади:

-    Аёллар бепуштлиги;
-    бачадон миомаси;
-    аднексит;
-    сальпингоофорит;
-    бачадон бўйни касалликлари;
-    қин инфекциялари;
-    TORCH инфекциялари касалликлари самарали даволанади.

Парацервикал блокада, гинекологик ванналар, дори-дармонлар ва физиотерапик усуллар билан даволайди. Гинекология кабинети энг замонавий асбоблардан, кольпоскопдан фойдаланилиб, аёллар бачадон бўйни касалликларига аниқ ташхис қўйиб даволаш имкониятига эга.

Неврология шифокорлари асаб тизимининг функционал касалликларини энг самарали физиотерапевтик ва дори-дармонлар билан даволашади. Бош мия касалликларига тўғри ташхис қўйишда ЭЭГ (электроэнцефалография) аппаратидан фойдаланиш даволаш самарадорлигини оширади. Сиҳатгоҳимизда бел-умуртқа диски чуррасини компьютерли чўзиб даволаш усули мавжуд.
Кардиология – юрак қон-томир касалликларини олдини олиш учун замонавий русумдаги ЭКГ ва ЭХОКС текширувлари ҳамда лаборатор диагностикаси ўтказилади ва физиотерапевтик усуллар билан даволанади.

Фото: Азим Зомин Шифо

Масканимизда УТТ аппарати (Корея давлатидан келтирилган) қуйидаги текширувларни амалга ошириш имкониятига эга:

-    Юрак – эхокардиоскопия;
-    Буйрак;
-    Простата бези;
-    Қовуқ;
-    Жигар, ўт пуфаги;
-    Талоқ;
-    Ошқозон ости бези;
-    Бачадон ва тухумдонлар текшируви;
-    Сут безлари;
-    Қалқонсимон без;
-    Допплерография;
-    Лимфа безлари;
-    Эластография (паренхиматоз органлар);
-    Ҳомиладорлик:
-    15 ҳафтагача;
-    15 – 24 ҳафтагача;
-    24 – 40 ҳафтагача.
-    Фолликулометрия.

Сиҳатгоҳимиз ошхонасида сифатли парҳез таомлар тайёрланади, бу эса дам олувчиларнинг ўз саломатликларини тиклашда муҳим аҳамиятга эгадир. Дам олувчиларнинг маданий дам олиши учун концертлар уюштирилади ва Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг маданий ёдгорликларига – зиёратгоҳларга экскурсиялар ташкил қилинади.

Фото: Азим Зомин Шифо

Ётоқхоналар барча қулайликларга эга бўлиб, иситиш, совутиш мосламалари, IPTV телевидение, Wi-Fi тармоқлари узлуксиз дам олувчиларга хизмат қилади.
Масканимизга дам олишга марҳамат!

Фото: Азим Зомин Шифо
Фото: Азим Зомин Шифо

Манзилимиз Жиззах вилояти Зомин тумани Қўриқ қишлоғи (Зомин тумани марказидан 4 км шимолида жойлашган).

Мурожаат учун телефонлар:  

 +99894 3417547
+99894 3427547

Сайтимиз: www.zominshifo.uz

Фото: Азим Зомин Шифо

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид