Жамият | 09:00 / 03.02.2020
24317
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Табиат ва тиббиёт уйғунлашганда: дам олиш ва тикланиш учун ноёб масканга саёҳат

Зомин тоғлари орасидаги мазкур санатория – «Азим Зомин Шифо» соғломлаштириш ва дам олиш марказининг тиббий имкониятларига тўхталишдан олдин бу ҳудуднинг ноёб иқлими ҳақда ҳам икки оғиз.

Зомин тоғларини бекорга «Ўзбекистон Швейцарияси» дейишмайди. Денгиз сатҳидан 2500 метр баландлик, бетакрор табиат, қалин арчазорга бурканган тоғлардан тушаётган муздек зилол сув ва шифобахш булоқларнинг ўзи жонга ором.  

Ўзига хос арча ва қарағай ўрмонларини ҳам бошқа жойлардан топиш маҳол. Бу ердаги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ўсимликлар алоҳида мавзу. Хушбўй ўтларнинг ҳар бири қайсидир касалликка шифо.

Ана шундай маскан – Зоминнинг пурвиқор тоғлари-ю, хушманзара арчазорлари, кишини сеҳрлаб қўядиган гўзалликка бой ва шифобахш масканда жойлашган «Азим Зомин Шифо» санаториясида дам олишни тасаввур қилиб кўринг...

Умуман, Ўзбекистондаги ривожланиб бораётган соғлиқни сақлаш туризмини Зомин табиатидан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Табиатнинг шифобахш кучи ва замонавий тиббиётнинг ютуқлари шубҳасиз мазкур соғломлаштириш ва дам олиш масканида мужассам.

 «Азим Зомин Шифо» санаториясида юқори малакали уролог, кардиолог, невропатолог, гинеколог, стоматолог, эндокринолог врачлар сизнинг саломатлигингиз билан шуғулланишади.

2017 йил июль ойида очилган ушбу санаторияда барча қулайликларга эга бўлган  ётоқхоналар ва оилавий коттеджлар мавжуд.

  Масканда энг замонавий ускуналар воситасида 75 турдаги лаборатория диагностика хизматлари кўрсатилади. Биргина УЗИ аппарати текширувларининг барча турлари мавжуд. Махсус фитобарда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади.

Ҳавонинг кислород ва ултрабинафша нурлари билан тўйинганлиги, атмосфера босими нисбатан паст  экани юқори нафас йўллари ва асаб тизими касалликларини даволаш учун ниҳоятда фойдали. Қолаверса, кислородли кўпиклар ҳам бу борада кони фойда.

 Шунингдек, физиотерапия даволаш усулларидан УВЧ, магнит, лазер, УЗТ, дарсонваль, лимфодренаж, цзинда аппарати, ингаляция, вакуум терапия, амплипульс аппаратлари ёрдамида муолажалар ўтказилади. Сув билан даволашда сунъий марваридли, йод-бромли, нина баргли дарахтлар дамламасидан, жумладан, оқ ҳамда сариқ скипидар эмульсияларидан ванналардан фойдаланилади. Бу эса танани ҳар томонлама соғломлаштиради. Бошқа жойларда кам учрайдиган кедр бочкаси ҳам хизматингизда, хоҳишингизга қараб парафин, инфрақизил нурли сауна, балчиқ билан даволашдан фойдаланасиз.

Фитобаримизда тоғ гиёҳларидан турли дамламалар тайёрланади. Кислородли кўпиклар дам олувчиларга кун мобайнида тетиклик бағишлайди.

Гарчи санатория уч йил олдин ташкил этилган бўлса-да, қисқа вақт ичида урология соҳасидаги натижалар самарасини берди. Урологик касалликлардан буйрак ва сийдик найи, қовуқ шамоллаши, сурункали простатит, простата бези хавфсиз гиперплазиясини даволовчи махсус физиотерапевтик аппаратлар билан юқори сифатли хизматга тобора талаб ошмоқда.

Умуман, ушбу санаторияни нафақат дам олиш ва соғломлаштириш, шу билан бирга реабилитация маркази дейиш мумкин. Ташриф буюрувчиларнинг бунга амин бўлиши шубҳасиз.

Мурожаатлар учун:

Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани

Мўлжал: Зомин шаҳри марказининг жанубида

Телефонлар:
+99894 3417547
+99894 3427547

Сайт: www.zominshifo.uz

Инстаграм: @azimzominshifo_official

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид