Жаҳон | 13:06 / 14.03.2018
7707
2 дақиқада ўқилади

Iran Air биринчи марта аёл учувчиларни ишга қабул қилмоқчи

Фото: IRNA

Эроннинг Iran Air авиакомпанияси (Homa) биринчи марта аёл учувчиларни ишга ёллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Iran Air бош директори Фарзона Шарофбофий айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Иран.ru.

"Авиакомпания янги учувчиларни ишга ёллаш ҳақидаги вакансиялар рекламасини ҳар йил эълон қилади. Жорий йилдаги рекламанинг энг асосий жиҳати – аёл учувчиларни ёллаш имконияти", - дея маълум қилди Шарофбофий.

Айни дамда Iran Air’даги беш нафар топ-менежер аёл кишидир, дея айтиб ўтди у. Қўшимча қилинишича, расмий маълумотларга кўра, Homa’да тахминан 1780 нафар ва авиаташувчининг филиал компаниялари ҳамда агентликларида тахминан 4000 минг аёл киши ишлайди.

Iran Air бош директорининг сўзларига кўра, Homa’да ишлаётган аёлларнинг тахминан 16 фоизи ўрта синфдаги амалдорлар таркибига киради.

"Биз учун ходимларимиз орасида аёл учувчиларнинг бўлиши жуда муҳим", - дея таъкидлаб ўтди Шарофбофий.

Мавзуга оид