Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий Тоғ-кон металлургия комбинати «Росатом»нинг илмий-тадқиқот институти билан Ҳамкорлик меморандумини имзолади
Навоий тоғ-металлургия комбинати («НТМК» ДК) ва «Росатом» давлат корпорацияси таркибига кирувчи Кимё-технология етакчи илмий-тадқиқот институти («ВНИИХТ» АЖ) ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. "ВНИИХТ" АЖ матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ҳужжат «ВНИИХТ»нинг Ноёб металлар маркази раҳбари Юрий Трубаков ҳамда «НТМК» ДК бош муҳандиси Николай Снитка томонидан имзоланди. Трубаков бошчилигидаги делегация Навоий тоғ-металлургия комбинатида бўлиб, ташриф якунларига кўра қуйидаги фикрларни билдирди:
"Ўзбекистон томон қатор технологияларга қизиқиш билдирмоқда, «ВНИИХТ» эса уларни ишлаб чиқиш учун барча компетенцияларга эга, - дейди Юрий Трубаков. - Хусусан, Навоийдаги комбинатга ноёб ер элементлари асосидаги маҳсулотлар - қотишмалар, лигатурларни олиш учун тегишли технологиялар керак".
Ўзбекистонлик металлурглар ва россиялик олимлар шунингдек қатор йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишлари мумкин. Хусусан, Ўзбекистон профиль мутахассисларга муҳтож, уларни тайёрлаш бугунги кунда мамлакат олдидаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати - дунёнинг энг йирик олтин ва уран ишлаб чиқарувчиларидан бири.
Мавзуга оид
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
16:59 / 26.03.2025
«Ўзатом» ва «Росатом» Ўзбекистонда йирик қувватли АЭС қуришни муҳокама қилди
19:35 / 06.10.2024
Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилмоқда
13:49 / 01.10.2024