Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспорт сиёсатида маркетинг қандай олиб борилади?
Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан ўтиш даврида олиб борилган иқтисодиёт сиёсатини негизи ҳақида гапирадиган бўлсак, ушбу вақтни ички ишлаб чиқариш йўналишларни ривожлантириш, миллий ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш пайти деб тасвирласа бўлади. Ушбу сиёсатнинг асосий омили бу ички ишлаб чиқарувчиларни қаттиқ ҳимоя қилиш божхона-тарифли ҳамда божхонасиз тартиблаш элементлари аралашган тизим ҳамда расмий курс бўйича валюта алмаштириш имконияти бўлган миллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган долларга нисбатан юқори даражада оширилган курсга эга миллий валюта сиёсатидир. Худди шу курснинг ўзи миллий истеъмол маҳсулотлари импортини пасайтиришга қаратилган.
Бунинг натижасида ўнлаб янги уюшмалар ҳамда ривожланиш даражаси катта бўлган кўпдан-кўп ишлаб чиқариш йўналишлари юзага келди. Бунга мисол йирик автомобил ишлаб чиқарувчи уюшмалар ва ўнлаб автомобил эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи хусусий фирмаларни ўз ичига олган автомобиль кластеридир. Ҳозирда кичик ва хусусий бизнесда турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ҳамда ички бозорни фаол эгаллаётган мулкдорлар шаклланган.
Ҳозирда бўлиб ўтаётган ислоҳотлар импорт ўрнини босиш модели доирасида ўсиш имконияти чекланганлигидан келиб чиқмоқда. Ушбу моделнинг натижаларидан келиб чиқиб, янги моделга ўтиш чора-тадбирларини кўриш даркор.
Ҳозирда, Ўзбекистонда узоқ вақтга мўлжалланган сиёсий, иқтисодий ва давлатнинг ижтимоий модернизация стратегиясини амалга ошириш ниятида импорт ўрнини босиш сиёсатидан экспортга йўналтирилган сиёсатга кетма-кет ўтиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг амалга ошираётган ислоҳотлар дастуридаги асосий йўналиши – бу импорт ўрнини босиш моделидан фаол саноат сиёсатига ҳамда Ўзбекистоннинг аввалги босқичида бошланган аграр-саноат тартибдан саноат тартибга ўтиш тизимига таянувчи экспортга мўлжалланган моделга кетма-кет ўтишдир.
Шавкат Мирзиёев президент бўлиб сайланган пайтдан бошланган ушбу янги босқичда, юқори даражага кўтарилиш, экспортга мўлжалланган ривожланишга қаратилган рақобатга чидамли иқтисодиётни шакллантириш, юқорида айтилган муаммоларни бартараф этиш зарур эди. Беш йил олдин экспорт билан шуғулланадиган хусусий корхоналар етишмаганлиги сабабли, янги моделга ўтиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ҳозирда эса ушбу корхоналар керакли даражада шаклланди. Агар, давлат экспортида кичик ҳамда хусусий бизнеснинг ўрни 10 фоиздан паст бўлса, экспортга мўлжалланган иқтисоднинг ривожланиши тўғрисида гапириш жуда қийиндир. Кичик ва хусусий бизнес сегментининг атиги 20 фоизи маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қолган қисми эса хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади. Уларнинг ўсишига шароит яратиш учун жадал ривожланиш зарур. Юзага келган муаммоларни бартараф қилиш ишлари 2016 йилнинг куз фаслида бошлаб юборилди.
Охирги йилда ҳукумат томонидан олиб борилаётган фаолият ҳақида гапирадиган бўлсак, менинг фикримча, экспортга мўлжалланган иқтисодиётнинг ривожланишини жадаллаштириш фаолияти юқори даражада тизимлаштирилган.
Ўтган йилда экспорт билан шуғулланувчи корхоналар учун чет эл валютасининг айрим қисмини мажбурий сотиш тизими бекор қилинганилиги, расмий ва норасмий валюта курсларининг бирлаштирилганлиги, миллий валютанинг курси деярли 100 фоиз пасайишига олиб келди (бу дегани, амалга оширилган чоралар айнан экспорт билан шуғулланадиган корхоналар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган).
Ушбу факторлар экспортни ўсишига ҳамда экспортга мўлжалланган моделни шакллантиришга қаратилган ва экспорт билан шуғулланадиган корхоналар учун жуда қулайдир.
2017 йилнинг 15 декабрь кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ушбу ҳужжат қонун томонидан ўзига хос деб ҳисобланган маҳсулотлардан ташқари барча экспорт қилинаётган маҳсулотларни бождан озод қилди ва экспортни лицензиялаштиришни бекор қилди.
Авваллари Ўзбекистонда экспорт олди молиялаштириш фаолияти ҳеч қачон олиб борилмаган эди. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон банклари томонидан экспорт олди молиялаштириш механизмларини татбиқ этиш ишлари бошланди. Бу эса экспортга мўлжалланган ривожланиш тизимини фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.
Шундай қилиб, давлат иқтисодиётини импорт ўрнини босиш моделидан экспортни ривожлантириш моделига ўтиш ишлари олиб борилмоқда.
Экспортни ривожлантиришнинг асосий омили бу экспорт қилинадиган бозорларни ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни диверсификациялаштиришдир.
Бозорларни диверсификациялаштириш – бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сотиладиган давлатлар сонини кўпайтиришдир ва географиясини кенгайтириш.
Экспорт қилинаётган маҳсулотларни диверсификациялаштириш – бу экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг турларини оширишдир.
Ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар асосан Марказий Осиё ва унинг атрофида жойлашган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларда сотилмоқда. Бизнинг мақсадимиз нафақат Марказий Осиё, балки, ундан ташқари давлатларда ҳам ўз маҳсулотларимизни сотишдир. Бунинг учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Аммо, айтиш жоизки, муаммолар ҳам етарли.
Биринчи ўринда рақобат. Хитой, Покистон, Эрон ва бошқа давлатлар билан кучли рақобат мавжуд.
Бизни экспорт билан шуғулланадиган корхоналарни, ҳамда уларнинг маҳсулотларини чет эл бозорларида ҳеч ким кутмаётганини ва уларни забт этиш зарурлигини барчамиз тушуниб етишимиз зарур. Буни амалга оширишга кўмаклашувчи омиллардан бири янги бозорга кириб боришда маҳсулот нархини арзонроқ қилиш маркетинг стратегияси. Ушбу стратегия дунёда кенг қўлланилади. Одатда, бу стратегияни агрессив экспорт сиёсатини олиб борувчи давлатлар корхоналари қўллайди (Хитой, Жанубий Корея, Эрон корхоналари).
Унинг асосий маъноси шундаки, экспорт билан шуғулланадиган корхоналар истъемолчилар ишончини қозониш ва янги бозорга кириб бориш учун ўз маҳсулотларини арзонроқ нархда сотишади. Улар янги бозорга кириб бориш учун маҳсулотларини энг арзон нархда ҳеч қандай даромадсиз ва айрим босқичларда ҳаттоки зиён келтирувчи нархларда ҳам сотишлари мумкин. Фақатгина бозорга тўлиқ қириб боргандан ва истеъмолчилар ишончини қозонгандан кейингина нархларни кўтариш ва ҳаттоки бозорга ўз қонун қоидаларини сингдириш имконияти пайдо бўлади. Маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни чет элга экспорт қилиш бўйича етакчи давлатлар ҳисобланган Жанубий Корея, Хитой, Туркия каби давлатларда фаолият юритаётган йирик компаниялар (Samsung, Hyunday, Midea, Arçelik ва бошқалар) тажрибаси таҳлили шуни кўрсатадики, компаниялар ўз маҳсулотининг нархини экспорт қилаётган давлатлардаги бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда белгилашади ва рақобатдошларига нисбатан арзонроқ нархда сотишади. Кўп ҳолларда, ушбу нархлар маҳсулот ишлаб чиқарилган давлатда сотилаётган нархларлдан анча арзон.
Хусусан, Хитойда ишлаб чиқарилган телевизорлар бўйича қуйидаги вазият кузатилмоқда.

Биринчи жадвалдан кўриниб турибдики, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг нархи, Хитой корхоналарининг маркетинг ҳужумининг мўлжали бўлмиш Марказий Осиё бозорларига қараганда қимматроқ. Худди шундай вазият совутгичларда ҳам кузатилмоқда.

Иккинчи жадвал кўрсатиб турганидек, Хитой совутгичларининг нархи Хитойда ва Марказий Осиё бозорларида 5-6 фоизга фарқ қилади, айрим совутгичлар маркаларида эса нарх 30 фоизгача фарқланиши мумкин.
Ўзбек экспорти билан шуғулланаётган корхоналар томонидан қўшни давлатларнинг бозорларини забт этиш жараёни ҳам дастлабки нархлар демпинги стратегияси ёрдамида амалга оширилади. Ушбу маркетинг стратегияси ўзбек автомобил техникасини қўшни давлатларда сотишда қўлланилади. Қозоғистон ҳамда Қирғизистонда экспорт ва ички нархларнинг орасидаги фарқ эса айрим вазиятларда 10-20 фоизни ташкил қилади.
Ҳозирда қўшни давлатлар бозорларини маҳаллий пластмассадан ясалган маҳсулотлар (қувурлар, мебел, идиш-товоқ), мебел, маиший кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаол забт этмоқда, хусусан, улар ўз маҳсулотларини экспортда 5 фоиздан 15-20 фоизгача арзон нархлар белгилаб, ана шундай агрессив нархлар сиёсатини олиб бормоқдалар. Мебел ишлаб чиқарувчилар билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда.
Электротехника ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон бозорларида фаол сотишда бундай сиёсатни қўллашни бир-бир ярим йил олдин бошлаган, бу эса Ўзбекистон бозоридаги ички нархларидан 10-20 фоиз фарқ қилади.
Айтиш мумкинки, 2021 йилгача бўлган даврда иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши ортиб, маҳаллий маҳсулотлар экспортини фаоллаштириш орқали иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишни назарда тутади. Бу ҳолда экспорт таркибидаги хом ашё улушини камайтириш ва юқори қийматли қўшимча маҳсулотлар улушини кўпайтириш зарур.
Иқтисодий трансформация экспортга йўналтирилган иқтисодни шакллантиришга қаратилган бўлиши лозим, экспорт ўсиши эса қўшимча (асосий бўлмаган) маҳсулотлар экспорт миқдорини кўпайтириш ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Бу турдаги маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини таъминлашнинг асосий йўли ҳисобланади. Айнан шу экспорт хом ашё ва эҳтиёт қисмларни импорт қилиш учун зарур бўлган валютанинг тушимини таъминлайди.
Айни пайтда экспорт ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг рақобатбардошлиги (мева, сабзавот маҳсулотлари, тўқимачилик ва бошқалар)га эга бўлган маҳсулотларнинг кўрсатгичи паст даражада эканлигини кўришимиз мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг экспорт тузилмасини юқори даромадли ўртача гуруҳ билан таққослайдиган бўлсак (аҳоли жон бошига 9 минг АҚШ доллар) товарлар экспортининг умумий ҳажмида тайёр маҳсулот улушида жиддий бўшлиқни кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу кўрсаткич Македония ва Туркияда – 2,1 марта, Таиланд ва Руминияда – 2 марта, Малайзияда – 1,6 мартани ташкил қилади.
Шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодий сиёсатнинг асосий вазифаси қайта ишлаш саноатини ривожлантириш ҳамда юқори қийматли қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади.
Бахтиёр Эргашев,
мустақил эксперт
Мавзуга оид
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
12:26 / 02.05.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди
10:24 / 22.04.2025