Жаҳон | 10:15 / 16.03.2018
5265
1 дақиқада ўқилади

Японияда учар автомобиллар яратилиши ҳукумат даражасида қўллаб-қувватланади

Фото: Claude Paris / AP

Япония ҳукумати мамлакатда учар автомобиллар ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бу транспорт тирбандликлари муаммосини ҳал қилиш ва юк оқимларини оптималлаштириш учун керак.

NHK телеканали маълумотларига кўра, мамлакат Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ушбу соҳадаги лойиҳаларга кўмак кўрсатади. Хусусан, вазирлик ҳузурида махсус экспертлик кенгаши ташкил этилади, у шундай қурилмаларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, таклиф этилаётган технологияларни муҳокама қилиш билан шуғулланади.

Баъзи экспертларнинг фикрича, учар автолар жорий йилдаёқ сотувга чиқарилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид