Спорт | 20:30 / 16.03.2018
5293
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Туркия Олимпиада ўйинларини қабул қилишга тайёр

Burhan Ozbilici/AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 2026 йилги Қишки олимпиада ўйинларига ариза топшириш режаси ҳақида гапирди. ТАСС хабарига кўра, У Туркия Эрзурум шаҳрида ушбу халқаро турнирни ўтказа олиши мумкинлигини айтган.

«Эрзурумда ажойиб спорт инфратузилмаси бор. Биз 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларини ўтказа оламиз», — деган Эрдўған «Хабар турк» телеканали эфирида.

Халқаро олимпия қўмитаси 2026 йилги олимпиада мезбонини Миланда 2019 йил июлида ўтказиладиган йиғилиш вақтида аниқлайди. Қайд этилишича, турнир мезбонлиги учун Канада ва Япония ҳам даъвогар ҳисобланади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид