Жаҳон | 09:32 / 17.03.2018
13621
1 дақиқада ўқилади

Лондонда Березовскийнинг сафдоши ит тасмаси билан бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкин

Фото: Антон Кавашкин/ТАСС

Борис Березовскийнинг сафдоши Николай Глушковни ит тасмаси билан бўғиб ўлдиришган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Independent манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, терговчилар ушбу версияни асосий сифатида кўришмоқда. Улар Глушковнинг ўлдирилиши бўйича ишни суриштирувдан ўтказишяпти.

68 ёшли тадбиркор Лондон жануби-ғарбидаги ўз уйида 12 март куни ўлик ҳолда топилганди. Турли хабарларга кўра, Британия полицияси Глушковнинг ўлдирилиши ГРУ собиқ полковниги Сергей Скипалнинг заҳарланишига алоқадор эмас, деган тахминда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Москва шаҳрининг Лефортово суди «Атолл-1» хусусий қўриқлаш корхонаси собиқ раҳбари, марҳум миллиардер ва сиёсатчи Борис Березовскийнинг шахсий тансоқчиси бўлган Сергей Соколовни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарганди.

Мавзуга оид