Березовскийнинг сафдоши ўлими ва Скрипаль заҳарланиши ўртасида боғлиқлик борми?
Скотланд-Ярд Лондонда «Аэрофлот» бош директори собиқ ўринбосари Николай Глушковнинг ўлими ва Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланиши ўртасида боғлиқликни кўрмаяпти. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
«Биз суриштирув ишлари давомида ҳозирча Солсберида қотилликка уринишга қандайдир боғлиқлик бор эканидан далолат берувчи ҳеч нарсани аниқламадик», - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, суриштирув ишлари сабабли ҳеч қандай ҳибсга олишлар рўй бермаган.
«Терговда ижобий ўзгаришлар бор, биз қатор гувоҳларни эшитдик ҳамда 400дан ортиқ далилий ашёни ўрганмоқдамиз. Биз ҳозирча зўравонлик ҳолатидан дарак берувчи ҳеч нарсани топмадик, бироқ суд-тиббий экспертлар жаноб Глушковнинг уйида ишлашда давом этмоқда», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондонда Борис Березовскийнинг сафдоши Николай Глушков ит тасмаси билан бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкин экани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019