Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазири ўринбосари Каттақўрғондаги фожиага ўз муносабатини билдирди
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев Фейсбукдаги ўз саҳифасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида мажбурий меҳнатга олиб чиқилган ва юк машинаси уриб кетиши натижасида вафот этган 23 ёшли ўқитувчи аёлнинг ўлими юзасидан пост қолдирган.
«Халқимиз азалдан устозларни ардоқлаб келган. Илм тарқатувчиларга берилган эътибор ва эҳтиром Худо хоҳласа ўз натижасини беради. Ҳар бир раҳбар мактабда ўқиган ҳамда устоз кўрган ва ишончимиз комил улар ҳам ўз устозларини ардоқлашади. Ҳали бу каби юмушларни инновация орқали енгиллаштириш ва катта ютуқларга эришиш мумкин. Бунинг учун фақат ўқитувчиларга бор имкониятни яратиб беришимиз зарур шунда ўқитувчи эмас инновация бизга ечим бўлади. Иқтисодимиз гуллаб яшнайди. Юртбошимиз ҳам халқимиз ғамида тиним билганлари йўқ. Худо хоҳласа, кунлар келиб бу кунларни эслаб юрамиз. Ҳар қандай ривожланган давлат ҳам таълим орқали ривож топган. Ҳамма дўстларимиздан бўлар-бўлмас гаплар эмас, ҳолис ёндошилган кўмак ва талқин кутиб қоламиз», дея цитата келтирган А.Саъдуллаев.
«Бас, етар! Ўқитувчиларни тинч қўйинг. Ҳамма ўз ишини қилсин. Парламент аъзолари, депутатлар ва бошқа давлат органлари келинглар бирлашайлик. Миллат тақдири-ку ахир?!» — деб тугатади вазир ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўз фикрини.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
18:16 / 15.05.2025