Маврикий тарихидаги илк аёл президент истеъфога чиқди
Ҳинд океанида жойлашган орол-давлат Маврикий президенти Омина Гуриб-Факим молиявий можаро сабабли истеъфога чиқишга қарор қилди. 17 март куни унинг адвокати Юсуф Муҳаммаднинг маълум қилишича, Гуриб-Факим ўз лавозимини миллат манфаатлари учун тарк этмоқда.
Муҳаммаднинг айтишича, президент 23 март куни ўз лавозимини тарк этади. Таъкидланишича, Маврикий тарихидаги илк аёл президент Ер сайёраси институти ноҳукумат ташкилотининг кредит карточкасидан шахсий мақсадларда фойдаланганликда айбланди. У карточкадаги маблағлар ҳисобидан камида 25 минг еврога турли буюмлар сотиб олган.
Гуриб-Факимнинг айтишича, у карточкадан тасодифан фойдаланган, сарфлаб қўйган маблағларни эса дарҳол қайтарган. Маблағлар қайтарилганини ноҳукумат ташкилоти ҳам тасдиқлаган.
Гуриб-Факим таниқли биолог олим бўлиб, Африкадаги илмий салоҳиятни ривожлантириш учун Ер сайёраси институтига қўшилган. Унга 2016 йил май ойида ташкилотдаги вазифалари билан боғлиқ сафарлар ва логистика харажатларини қоплаш учун ташкилот кредит карточкаси тақдим қилинган.
Мавзуга оид
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
18:25 / 02.07.2024
“Эрон президентлигига номзодларга аҳоли ишончига кириш учун вақт камлик қилди” — Азим Умидий
09:37 / 11.10.2023
Сайлов кодекси ва 7 та қонунга ўзгартириш киритилади
10:29 / 06.07.2023