Жаҳон | 08:03 / 19.03.2018
5248
1 дақиқада ўқилади

Хитой Марказий банки раҳбари 15 йиллик бошқарувдан кейин истеъфога кетди

Чжоу Сяочуань. Фото: AFP

Дунёдаги энг нуфузли иқтисодий шахслардан бири, Хитой Халқ банкини (Марказий банк) рекорд узоқ вақт – 15 йил бошқарган Чжоу Сяочуань 19 март куни ўз лавозимини тарк этди. Сяочуань ўрнини унинг ўринбосари И Ган эгаллади.

Ушбу қарор Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 1-сессияси 7-мажлисида қабул қилинди. И Ган номзодини 18 март куни иккинчи муддатга қайта сайланган Хитой кенгаши бош вазири Ли Кэцян таклиф қилган, депутатлар эса яширин овоз бериш орқали унинг номзодини маъқуллашган.

Хитой Марказий банки лавозимини тарк этган 70 ёшли Чжоу Сяочуань ушбу лавозимни 2002 йилда эгаллаган ва банк ташкил этилган вақтдан бери уни энг узоқ бошқарган раҳбар бўлди. 

Мавзуга оид