Ўзбекистон | 12:55 / 19.03.2018
3817
1 дақиқада ўқилади

Президент Хитой Давлат кенгаши бош вазирини табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцянни ушбу лавозимга қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг қутловида ХХР Давлат кенгаши бош вазирининг мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик асосида кенгайтириш ва чуқурлаштиришдаги шахсий иштироки алоҳида қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид