Жаҳон | 18:20 / 20.03.2018
16867
1 дақиқада ўқилади

2014 йилда изсиз ғойиб бўлган Boeing 777 бўлаклари Google Maps орқали топилди

Фото: Google Maps

Австралиялик муҳандис механик Питер Макмэҳоннинг маълум қилишича, Малайзияга тегишли Boeing 777 самолёти бўлакларини NASA ҳамда Google Maps тасвирлари ёрдамида топган. Бу ҳақда The Sun таблоиди хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, лайнернинг ҳалокатга учраш жойи Сейшель архипелагининг Руанд оролидан 16 километр жанубидаги сув тубида жойлашган. Таъкидланишича, қутқарувчилар қидирув ишлари давомида бу секторни аввал ўрганиб чиқишмаган.

Эркак олинган натижаларни Австралия транспорт ва хавфсизлик бюросига топширди.

2014 йилнинг 8 мартига ўтар тунда Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Куала-Лумпурдан Пекинга рейсни амалга ошираётган ҳамда бортида 227 йўловчи ва экипаж 12 нафар аъзоси бўлган Boeing 777-200 авиалайнери радарлар экранидан йўқолиб қолди.

Шу йилнинг январь ойида эса Малайзия ҳукумати изсиз йўқолган лайнерни қидириш ишлари бошланишига рухсат берди.

 

Мавзуга оид