Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Наврўз байрам арафасида 48 нафар ҳарбийга янги уй топширилди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан Қашқадарё вилоятидаги Қарши гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга байрам арафасида 48 хонадонга мўлжаланган 4 қаватли хизмат уйлари калитлари топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“XXI аср” қурилиш фирмаси томонидан Наврўз айёми арафасида ҳарбий хизматчиларга тайёрланган ушбу туҳфа шинам, кенг ва кўркам хоналар замонавий жиҳозлар билан бутланди. Уй олдида барпо этилган болалар майдончаси келажак авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган эътиборни эътироф этишди.
Унда Қашқадарё вилояти хокими З. Рўзиев ва вилоят хокимлиги маъсул шахслари, ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги иштирок этди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025