"Наврўз" муносабати билан Бухорога саёҳатлар ташкил этилмоқда
Ички туризмни ривожлантириш йўлида аҳолининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати қизиқарли тадбирларга бой бўлмоқда. Жорий йилнинг 19-20 март кунлари “Anor Travel” туристик компанияси томонидан Тошкент вилоятининг бир гуруҳ саёҳатчиларининг Бухорога ташрифи ташкил этилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Меҳмонлар Бухоро шаҳридаги “Моҳи Хосса” саройи, “Сомонийлар” мақбараси, “Чашмаю-аюб”, “Пойи Калон”, “Лаби ҳовуз” мажмуалари, “Арк” қўрғони, савдо тоқлари ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойлар билан танишишди.
Сайёҳлар 20 март куни Бухоро шаҳридаги “Қадимий ва боқий Бухоро” мажмуаси ҳудудида ташкил этилган “Наврўз” байрами сайли ва тантаналарида ҳам қатнашиб, театрлашган томошалар, рассомлар ижоди, концерт ва халқ ўйинларини томоша қилишди, уларга миллий таомлар ва ширинликлар улашилди. Тошкент вилоятидан ташриф буюрган саёҳатчилар байрам кунлари Бухорода ташкил этилган шодиёналардан ғоят мамнун бўлишди.
Бухорода Наврўз байрами ва қизиқарли саёҳатлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024