Жаҳон | 22:50 / 22.03.2018
17263
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши аэропортлари: Олтинчи йил кетма-кет Сингапур биринчи

Энг баланд аэропорт, 24 соат фаолият кўрсатувчи бепул кинотеатр, том қисмида сузиш ҳавзаси ва капалаклар паркига эга Сингапурнинг Changi аэропорти дунёнинг энг яхши аэропорти дея тан олинди.

Changi аэропорти ўзининг тўрт терминалидаги қулайликлар сабаб тўққизинчи марта Skytrax’s World Airport Awards'нинг энг яхши аэропортлари қаторидан ўрин олмоқда.

Фото: Changi / Getty Images

Жанубий Кореянинг Инчхон аэропорти ва Токиодаги Ханеда ҳам етакчилар учлигидан ўрин олди.

Фото: Ханеда /Shutterstock
Фото: Shutterstock

Ҳар йили топшириладиган Skytrax’s World Airport Awards мукофоти мижозларнинг у ёки бу аэропортдан мамнунлик даражасига берган баҳосига асосланган.

Энг яхши аэропорт дея эътироф этилган Changi'да жойлашган 563 хонали Crowne Plaza меҳмонхонаси кўплаб кўнгилочар машғулотларни таклиф этади - сиз кактус боғида сайр қилиб, элита дўконларида харидларингизни амалга оширишингиз мумкин.

Эришган ютуқлари билан чекланиб қолмай, ҳозирда Changi'да 10 қаватли пўлат терминал қурилмоқда, 2019 йилда очилиши режалаштирилган терминал дунёдаги энг баланд шаршара ва улкан парки билан мақтана олади.

Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги:

  1. Singapore Changi аэропорти
  2. Incheon халқаро аэропорти
  3. Tokyo Haneda халқаро аэропорти
  4. Hong Kong халқаро аэропорти
  5. Hamad халқаро аэропорти
  6. Munich аэропорти
  7. Chubu Centrair халқаро аэропорти
  8. London Heathrow аэропорти
  9. Zurich аэропорти
  10. Frankfurt аэропорти

 

Мавзуга оид