Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Россиядаги ЖЧ ва Олимпиада-1936 ўзаро таққосланиши ҳақоратли
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Россия футбол бўйича жаҳон чемпионатини Ҳитлер ва 1936 йилги Олимпия ўйинлари йўналишида PR-ёндашув сифатида фойдаланаётганини айтган парламент қўмитаси аъзоси фикрига қўшилганидан сўнг, бу борада ўз изоҳини берди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
«Жуда ҳақоратли баёнот. У исталган давлатнинг ташқи ишлар вазирига ҳеч ҳам мос тушмайди», - деди Песков.
Шунингдек, у бундай баёнотни «ҳақоратли ва қабул қилиб бўлмас» деб атаган. Песков Британия томони ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисани фош этиш мақсадида ҳақиқатдан ҳам ўзаро ишлаш хоҳишида эмаслиги ва бу борада ҳеч қандай далиллар йўқлигини яна бир бора эслатган.
«Москва оддий сиёсий мантиқ ва бу ишда vis-a-vis оқиллигига умид қилмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ЕИ давлатларини рус дипломатларни чиқариб юборишга кўндирмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025