Жаҳон | 10:38 / 23.03.2018
12499
1 дақиқада ўқилади

Чехия ҳам россиялик дипломатларни чиқариб юбормоқчи

Фото: Reuters

Чехия бош вазири Андрей Бабиш ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича иш туфайли россиялик дипломатлар чиқариб юборилиши имкониятига изоҳ берди.

«Ҳа, катта эҳтимол билан, биз шу йўлдан кетамиз», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, гап дипломатларнинг оз миқдорда, ҳаттоки «бир нечасини» чиқариб юбориш ҳақида кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ етакчилари Скрипаль ишида Россиянинг қўли борлигини тан олишганди.

Мавзуга оид