Газ идораси бир гуруҳ собиқ ходимлари фирибгарлик жиноятлари содир қилганликлари аниқланди
Олот тумани, Солоқоровул МФЙда яшовчи, 1973 йилда туғилган Л.Р. 2005 йилдан 2017 йилга қадар “Олот тумангаз” филиалида турли вазифаларда ишлаб келиб, аҳолининг табиий газдан бўлган қарздорлигини ундириш унинг ваколатига кирмасада, 2012 йилдан 2016 йилга қадар 5 нафар фуқароларни алдаб, улардан фирибгарлик йўли билан 2.820.000 сўмлик пул маблағларни газ тўлови учун деб олиб, уларга қалбаки квитанциялар тақдим этиб келганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ хабар бермоқда.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида Эски Олот МФЙда яшовчи, 1985 йилда туғилган, “Олоттумангаз” назоратчиси вазифасида ишлаган Ў.А., ушбу филиалнинг собиқ раҳбари, Олот тумани, Хосабўйи МФЙда яшовчи, 1967 йилда туғилган А.Ф. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 2015 йилда 10 нафар фуқароларни алдаб, улардан фирибгарлик йўли билан жами 16.560.600 сўмлик маблағларни газ тўлови учун олиб, уларга қалбаки квитанциялар тақдим этиб келганликлари, бундан ташқари, филиалнинг собиқ раҳбари А.Ф. 2015 йил 25 майда икки нафар фуқаролардан 2.160.800 сўмлик маблағларни газ тўлови учун олиб, уларга маблағ тўлаганликлари ҳақида қалбаки маълумотнома расмийлаштириб бериб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Л.Р., Ў.А. ва А.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021