Жаҳон | 11:51 / 24.03.2018
27167
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 50 йўловчи ёнаётган автобусдан бир дақиқа ичида чиқиб кетди (видео)

Хитойнинг Хэйлунцзян провинциясидаги Харбин шаҳрида йўловчи автобуси ёниб кетди, деб хабар қилмоқда CCTV телеканали.

Содир бўлган ёнғиннинг илк сониялари видеога олинди: автобус тўхтаган ва олов гирдобида қолган. 50 нафардан кўпроқ бўлган йўловчилар бир дақиқа ичида эвакуация қилинди. Йўловчилардан бири куйиш жароҳатларини олди.

Автобус ёнғин бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб портлаб кетди.

Мавзуга оид