Ўзбекистон | 10:23 / 24.03.2018
8471
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашиши кутиляпти

Фото: U.S. Department of State

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти. 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, юқори мартабали меҳмонлар Афғонистон бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этади.

Ўз навбатида ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашиш режалаштирилган. 

“Халқ сўзи”нинг ёзишича, Шеннон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳот дастурлари доирасида эришилган прогрессни муҳокама қилишни мўлжалламоқда. Бу АҚШ Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлаётгани ва минтақадаги барқарорликнинг тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. 

 

Мавзуга оид