Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка мактабларида сунъий интеллект қўллана бошланди
Шошин Вэлли олий техника мактаби сунъий интеллект ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги хавфли ўқувчиларни кузата бошлади. Ўқув маскани ўзининг хавфсизлик тизимига ушбу янги технологияни татбиқ этган кам сонли мактаблардан биридир. WBUR нашри шу ҳақида хабар берди.
Кузатув тизими Social Sentinel таҳлил компанияси томонидан мактаб учун махсус ишлаб чиқилган. Фирма директори Гэри Марголис журналистлар билан суҳбатда Social Sentinel ўз сунъий интеллекти фаолиятини ривожлантириши учун тилшунос ва психологлар билан ишлаётганини маълум қилди.
Компания ўқувчи ўзига ёки атрофдагиларга зиён етказиши мумкинлигига ишора қилувчи 450 минг турли индикатордан иборат "таҳдидлар кутубхонаси"ни қўллайди. Сунъий интеллект салоҳиятли муаммоли ўқувчиларни аниқлаб, мактабга кўнгилсизликнинг олдини олишда ёрдам беради.
WBUR маълумотларига кўра, мактаб ўқувчилари уларнинг ўқув муассасаси бундай технологияларни қўллаётганидан мутлақо бехабар бўлишган.
Social Sentinel тизимни мактабларга тақдим этишдан аввал унинг устида полициячилар билан бирга ишлаган. Компания хизматлари Шошин Вэллига йилига 10 минг долларга тушади, бироқ компания унинг сунъий интеллекти қай даражада муваффақиятли ишлаётгани ҳақида маълумот беришдан бош тортган.
Мавзуга оид
23:35 / 27.05.2025
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
19:21 / 27.05.2025
Маълумотлар хавфсизлиги, муаллифлик ҳуқуқи ва қонун лойиҳаси – Ўзбекистонда сунъий интеллект
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
18:15 / 20.05.2025