Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов Колумбияда ҳакамлар ноҳақлик қилганини айтди
WSB йўналишидаги мусобақаларда иштирок этаётган Uzbek Tigers жамоаси аъзоси, -75кг вазн тоифасида рингга кўтарилувчи Исроил Мадримов Колумбияда бўлиб ўтган жангларда ҳакамларнинг ноҳақлик қилганидан нолиди.
«Аллоҳга шукурлар бўлсинки, жангларни ҳам ўтказиб олдик! Мен анчадан буен бунақа яхши бокс тушмагандим, аммо ҳакамларни тушиниш кийин. Бунақа ҳолат боксда кўп учраб туради
Биз 3-2 ҳисоби билан ютиб кетишимиз керак эди, лекин... Майли ҳаммаси Аллоҳдан, жангларни кўришни тавсия қиламан. Ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдираман, рахмат!», дея ёзди Мадримов Instagram‘даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Colombia Heroicos жамоасига қарши меҳмонда кечган жангларда Uzbek Tigers жамоаси 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жумладан Исроил Мадримовнинг жангида ҳам ҳакамлар рақиб боксчисига ғалабани тақдим этишди. Қуйида мазкур жанг видеосини томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025