Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг 2 туманида совуқ сув ўчирилади
Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида 28–30 март кунлари совуқ сув босими камаяди ва бир муддатга ўчирилади.
«Сувсоз» корхонасининг маълум қилишича, бу баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш профилактика ишлари бошланиши билан боғлиқ режали асосда ўчиришдир.
Ишлар 28 март соат 9:00 дан 30 март соат 9:00 гача олиб борилади.
Сув ўчирилиши ва босим пасайишининг маҳаллалар ва даҳалар бўйича графиги билан корхона сайтида танишиш мумкин.
Сув ўчирилади:
Олмазор тумани: Чустий маҳалласи Б-1 массив, Алишер Навоий маҳалласи Б-3 массив, Беруний майдони маҳалласи, Хончорбоғ, Алоқа, Форобий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски шаҳар, Қумлоқ, Ҳофиз Кўҳакий, Абу Бакир, Истиқлол маҳаллалари, Абдулла Қодирий кўчаси — Себзор кўчасидан Форобий, Чиғатой дарвоза, Мирзо Ғолиб кўчаларигача, Беруний, Талабалар шаҳарчаси.
Шайхонтоҳур тумани: Ц-26, 27, 28, Гулобод, Боғкўча, Сархумдон, Қоратош, Чақар, Чорсу, Янги Камолон, Ҳувайдо, Гулбозор, Сузукота, Исламобод, Оқлон, Шофайз, Янгишаҳар, Обиназир, Кўҳота, Ўзбекистон, Тахтапул, Катта ҳовуз, 1-сонли болалар юқумли касалликлар шифохонаси, Навоий кўчасидан — Самарқанд Дарвоза, Термиз кўчаларигача, Тошкент давлат цирки, Чорсу бозори, ЖАР спорт мажмуаси, Аброр Ҳидоятов театри, Миллий академик драма театри.
Сув босими пасайтирилади
Олмазор тумани: Бобожонов кўчаси, Нодира.
Шайхонтоҳур тумани: Ц-15, Бешёғоч массиви, Кўҳота махалласи, 3-туман қозонхонаси.
Учтепа тумани: 5-туман қозонхонаси, Шайхзода кўчаси, Фарҳод, Қурилиш, Лутфий кўчаси — Фарҳод кўчаси, Хирмонтепа кўчаси, Ширин кўчаси.
Маълумот учун телефонлар:
Олмазор тумани: 246−99−57.
Шайхонтоҳур тумани: 273−52−39; 273−52−49.
Учтепа тумани: 274−83−45.
Марказий диспетчерлик хизмати: 1054, 256−10−95.